Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зироат Мирзиёева «Инсон учун» фестивалида ижтимоий лойиҳалар тақдимоти билан танишди
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган анъанавий «Инсон учун» фестивалига биринчи хоним Зироат Мирзиёева ташриф буюрди.
Ташриф давомида у ижтимоий ҳимоя, инклюзив бандлик ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббуслар билан танишди.

Фестиваль доирасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, ёшлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи замонавий механизмлар, шунингдек ижтимоий лойиҳалар тақдимоти намойиш этилди.

Тадбир давлат ташкилотлари, бизнес вакиллари, банклар, халқаро ва жамоат ташкилотларини бир майдонда жамлаб, ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фестиваль орқали инклюзив жамиятни шакллантириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ташаббусларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
17:38 / 16.06.2026
Зироат Мирзиёева Албания биринчи хоними Арманда Бегай билан учрашди
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
14:51 / 22.04.2026