Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ будда руҳонийси Британияда японча боғ барпо қилиш учун 35 йил умрини сарфлади
Буюк Британиянинг Ноттингҳэмшир графлигидан собиқ будда руҳонийси харобазорда анъанавий япон боғини барпо этиш учун 35 йил умрини сарфлади. У икки акр (Англия ва Шимолий Америкада 0,4047 гектарга тенг ер ўлчови) ерни ободонлаштирган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
76 ёшли Будда Майтрея Британия иқлимига кўникиб кета олган олча, бамбук дарахтлари ва ўсимликларни кўкартирган. Шунингдек, у сунъий ҳовуз яратиб, уни зоғора балиқларга тўлдирди.
Ноттингҳэмширдаги ўз боғида яшовчи руҳоний медитация билан шуғулланади ва чой маросимларини ўтказади.
Боққа кириш нархи катталар учун 10 доллар, кичиклар учун 5 доллардан белгилаб қўйилган.
Ушбу япониялик Буюк Британияга Таиланд, Непал ва Ҳиндистонда яшагандан кейин ўтган асрнинг 80-йилларида келиб қолган. У уй қуриш учун тахминан 18 минг доллар сарфлади. Руҳоний боғ унга ватанини эслатиб туришини истайди.




Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026