Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги "Юнусобод Оқтепа" жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Юнусобод оқтепа” жоме масжидига Мирсодиқов Зиёвуддин Рахимович 2016 йил 6 майдан эътиборан имом-хатиб вазифасига тайинланди.
Мирсодиқов Зиёвуддин кўп йиллардан буён диний соҳада фаолият олиб бормоқда. У Тошкент вилоятидаги “Турсунмат қори”, “Эски Тошкент”, Андижон вилоятидаги “Жиддаи Муборак” каби жоме масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган.
Шунингдек, Андижон вилоятидаги “Сайид Мухйиддин Махдум” ўрта махсус ислом билим юртида мудири вазифасида самарали меҳнат қилган.
Ҳозирда Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Мирсодиқов Зиёвуддин домланинг келгусидаги ишларига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаймиз, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб портали.
Мавзуга оид
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
16:12 / 09.01.2026
Имом-хатиблар орасида олий маълумотлилар улуши 80 фоизга етказилади
20:32 / 03.01.2026