Спорт | 10:24 / 06.05.2016
4981
2 дақиқада ўқилади

Унаи Эмери: «Биз финалда устунлик қилиш учун жуда кўп иш қилишимиз керак»

«Севилья» жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери Европа Лигасининг ярим финали жавоб учрашувида «Шахтёр»га кечган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди (Украинадаги биринчи учрашув 2:2 ҳисобида якунланган ва жамоа 2 учрашув натижасига кўра финалга йўл олди).

«Бу ўта қийин баҳс бўлди, рақиб жиддий эди. Биз кўпроқ иштиёқ билан ўйнадик ва устунлигимизни намойиш эта олдик. Биринчи ўйиндаги натижа ҳам бизга қулайлик туғдирди. Танаффусдан кейин тўпни тўғри назорат қилишга ўтдик. Тўпни назорат қилдик ва гол ўз-ўзидан келди.

Бу алоҳида ҳислар, бу бахтиёрлик куни. Лекин биз олға ҳаракатланишда давом этишимиз керак. Финалдаги ғолиблик эвазига кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этишимиз мумкин.

Финалда фаворит бўла оламизми? Биз бунинг учун жуда кўп иш қилишимиз керак», – дейди Эмери.

18 май куни Базель шаҳрида ўтказиладиган Европа Лигаси финалида «Севилья» «Ливерпуль»га қарши ўйнайди.

Мавзуга оид