Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hong Kong Airline самолёти кучли турбулентликка тушиши оқибатида 17 киши жароҳат олди
Hong Kong Airline авиакомпаниясига қарашли, Индонезиянинг Денпасар шаҳридан Гонконгга парвоз амалга ошираётган самолёти кучли турбулентлик соҳасига тушиб қолди. Индонезия табиий фожиалар оқибатларини бартараф этиш миллий агентлиги матбуот котиби Сутопо Пурво Нугрохунинг маълум қилишича, нохуш воқеа оқибатида 17 киши жароҳат олди.
"Самолёт Малайзиянинг Борнео ороли устида кучли турбулентликка тушиб қолди, у шундан кейин жўнаш манзили – Бали ороли жанубида жойлашган Денпасар шаҳрига қайтиб борди", деб маълум қилди Нугроху.
Нугроху тез тиббий ёрдам ходимлари барча жароҳат олганларни шифохоналарга етказганини, улардан 3 киши жиддий жароҳатлар олганини қўшимча қилди.
Самолётда 204 йўловчи ва экипажнинг 12 нафар аъзоси бўлган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
14:58 / 20.01.2026