Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
TikTok 4,1 млн, YouTube эса 600 мингга яқин аккаунтни ўчирган. Бу Индонезияда “юқори хавфли” деб тан олинган ижтимоий тармоқларга 16 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларнинг аккаунтларини ўчириб қўйиш мажбуриятини юкловчи тартиб қабул қилингандан сўнг амалга оширилди.
Индонезияда 16 ёшгача бўлган 4,7 млн ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг аккаунти ўчириб қўйилди. Бу ҳақда Reuters мамлакатнинг алоқа ва рақамли технологиялар вазири Меутя Ҳафига таяниб хабар берган.
Маълум қилинишича, TikTok 4,1 млн, YouTube эса 600 мингга яқин аккаунтни ўчирган. Бу март ойида Индонезияда “юқори хавфли” деб тан олинган ижтимоий тармоқларга 16 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларнинг аккаунтларини ўчириб қўйиш мажбуриятини юкловчи тартиб қабул қилингандан сўнг амалга оширилган. Ҳозирга қадар Х, Instagram тармоқлари ва Roblox ўйин платформаси ушбу қоидалар таъсирига тушгани таъкидланган.
Вазир ҳукумат нафақат болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини чеклашни, балки платформаларнинг ўз сиёсатини ўзгартиришни ҳам мақсад қилганини билдирган.
“Биз шунчаки боланинг тармоққа киришини кечиктираётганимиз йўқ, балки платформаларнинг ўзини тутиш маданияти ўзгаришини истаймиз”, деган у.
Маълумот учун, Индонезияда ижтимоий тармоқлардан вояга етмаганларнинг фойдаланишини тақиқловчи тартиб 2026 йил 28 мартдан кучга кирган. Унда вояга етмаганларнинг «юқори хавфли платформалар»даги, хусусан Facebook, Instagram, TikTok ва Roblox’даги аккаунтлари босқичма-босқич ўчириб бориш назарда тутилган.
Мавзуга оид
10:35 / 25.04.2026
Норвегияда болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
17:39 / 03.04.2026
Ижтимоий тармоқлардаги болалар: образлар ортидаги хавфлар
20:01 / 30.03.2026
Болалар контент қурбонига айланяптими? Психологлар ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан огоҳлантирмоқда
09:25 / 06.03.2026