Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтинкўлда Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланди
Ўтганларни хотирлаб, фаҳрийларни эъзозлаш халқимизнинг эзгу қадриятларидандир. Андижон вилояти Олтинкўл туманида сана олдидан тумандаги етти нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшган фаҳрий инсонлар ҳолидан хабар олинди.
Куни кеча 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман марказидаги Хотира ҳиёбонида “Муштипар она” ҳайкали пойига гулдасталар қўйиш маросими ўтказилиб унда уруш қатнашчилари, фаҳрийлар, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, туман мудофаа ишлари бўлими, фаол ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Мунгли мусиқа садолари остида аждодларимизнинг ўчмас хотираси ёд этилиб, ҳайкал пойига гулдасталар қўйилди. Кўпни кўрган отахон-онахонлар ёш авлод вакилларига юртимиздаги тинчлик ва фаровонликнинг қадрига етиш, Ватан олдидаги бурч ва унинг ривожланишида сидқидилдан меҳнат қилиш ҳар бир инсоннинг вазифаси эканлиги ҳақида гапирдилар. Тадбирнинг давоми “Истиқлол” кафесида бир пиёла чой устида давом эттирилиб, фаҳрийларга совғалар улашилди. Туман маданият уйи санъаткорлари томонидан “Хотира абадийдир, қадр муқаддас” деб номланган концерт дастури намойиш қилинди.



Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026