Афғонистонда сутка давомида 35дан ошиқ жангари йўқ қилинди
Афғонистонлик ҳарбийлар сутка давомида мамлакатнинг турли вилоятларида камида 35 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда Афғонистон Мудофаа вазирлигига асосланиб, Ҳама Пресс агентлиги хабар тарқатган.
Маълум қилинишича, ўлдирилганлардан икки нафари жангарилар қўмондонлари бўлган. Шунингдек, амалиётлар натижасида ўнлаб жангарилар жароҳатланган.
Махсус амалиётлар Нангарҳар, Пактия, Қандаҳор, Майдан-Вардақ, Урузғон, Сарипул, Ғилмон, Боғлон, Қундуз, Ҳирот, Ғазна ва Жузжон ваилоятларида ўтказилган. Қуруқликдаги қўшинларни осмондан мамлакат Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари қўллаб-қувватлаган.
Афғонистон армиясининг йўқотишлари ҳақида маълумот йўқ.
Афғонистондаги вазият кейинги ярим йил ичида ёмолашиб бормоқда. Бу вақтгача асосан тоғли ҳудудларда ўз ҳаракатларини олиб борган "Толибон" жангарилари эндиликда паст текисликлардаги йирик шаҳарларни эгаллаш учун ҳаракатлар олиб бормоқда. Қолаверса мамлакатнинг ғарбий қисмида ИШИД жангарилари гуруҳлари пайдо бўлган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024