Грузия президенти мамлакатнинг ЕИга киришига тўла ишонишини билдирди
Грузия президенти Георгий Маргвелашвилининг маълум қилишича, Грузия "Европа оиласи"га қўшилиш учун қадамма-қадам яқинлашмоқда. Бу ҳақда мамлакат президентининг расмий сайтида хабар қилинган.
Президент бу ҳақда Тбилиси шаҳридаги опера ва балет театрида ўтказилган Европа Кунига бағишланган концерт вақтида айтиб ўтган.
"Грузия 25 йил муқаддам мустақилликка эришганди. Биз янада мустақил бўлиш учун қадам ташлаб келмоқдамиз. Бизнинг қадриятларимиз Европа ҳамжамияти қадриятлари билан умумийдир", деган у.
Унинг қайд этишича, Грузиянинг сиёсий раҳбарияти ва жамият фаоллари "Европа оиласи"га қўшилиш учун муҳим қарорларни қабул қилишмоқда. Шунингдек, мамлакатда бу борада сиёсий жараён ривожланмоқда. У жорий йилда шу борада ўтказиладиган сайловда бу ўз аксини топиши ҳақида гапирган.
"Грузия Европа иттифоқи аъзосига айланади. Мен бунга аминман!", деган Грузия президенти.
Еврокомиссия 2015 йилнинг декабрида тақдим этган ҳисоботида Грузия ЕИ билан виза тизимини либераллаштириш бўйича барча талабларни бажаргани ҳақида маълум қилганди. 2016 йилнинг 9 мартидан Грузия фуқаролари учун виза тизимини бекор қилиш қонуни кучга кирди. Грузияликлар шу йилнинг ёзидан Европа Иттифоқи ҳудудида визасиз ҳаракатланиши мумкин.
Мавзуга оид
11:37 / 15.11.2024
ЕИ биринчи марта қуролни биргаликда сотиб олишни молиялаштиради
08:08 / 14.11.2024
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024