Жаҳон | 09:56 / 09.05.2016
5685
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Фаластин 2016 йил охиригача Интерпол аъзоси бўлиши мумкин

Фаластин давлати 2016 йил охиригача Интерпол аъзоси бўлиши мумкин, деб маълум қилди Европа Иттифоқи иснтитутларига яқин бўлган Bruxelles2 ахборот портали. 

"Фаластин йил охиригача полиция ҳамкорлиги халқаро ташкилоти – Интерполга қўшилиш учун яхши имкониятларга эга", деб ёзмоқда портал.

Портал маълумотларига кўра, Фаластин ҳукуматига Интерпол томонидан талаб қилинадиган техник ва қонунчилик талабларига мувофиқликка эришишда ташкилотнинг собиқ ходими ва Брюссель халқаро аэропортининг хавфсизликни назорат қилиш бўйича бош инспектори, бельгиялик Йори Ван Нуффель кўмак кўрсатмоқда. Айни вақтда Ван Нуффель Европа Иттифоқининг Фаластин мухториятига кўмак кўрсатиш миссияси (EUPOL COPPS)  ходими ҳисобланади. 

Фаланстин Интерполга қўшилиш ҳақидаги аризани 2015 йил августда топширган. Ғазода бу қадам хорижга қочиб кетган фуқаролар, "айниқса, коррупция билан боғлиқ жиноятларда айбланаётганларни" қидиришни ташкиллаштириш зарурияти билан тушунтирилди. Фаластин расмий агентлиги ВАФА ҳисоб-китобига кўра, Фаластин давлат сифатида 40 дан кўпроқ халқаро ташкилот ва кўптомонлама ҳуқуқий тартибларга қўшилган.

Мавзуга оид