Путин Назарбоевга Иккинчи жаҳон уруши давридаги қозоқларнинг жасурлиги ҳақида ёзилган газетани топширди
Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, у 9 май куни ўтказилган парадда иштирок этиш учун Москвада бўлган Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоевга Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли, урушда қозоқларнинг кўрсатган қаҳрамонликлари тасвирланган газетани топширган.
"Мен мамнуният билан бугун бизнинг орамизда бўлган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга уруш даврида чиққан ва қозоқ халқининг уруш вақтидаги кўрсатган қаҳрамонликлари тасвирланган газетани топширдим. Меҳмонимизни қутлаймиз, унга бугун биз билан бирга бўлгани учун миннатдорчилик билдирамиз", дея Путиннинг парад вақтидаги нутқидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Россия президенти "1941 йили душман билан курашиш учун собиқ Совет иттифоқи таркибида бўлган барча халқлар бирдек жанговарлик билан фронтга отлангани" ҳақида эслаб ўтган.
Россия ва Қозоғистон президентлари биргаликда Москвадаги Номаълум аскар қабрига гулчамбарлар қўйишган.