Миллий университетнинг янги қиёфаси учун лойиҳалар тақдим этилди
Ўзбекистонда етакчи университетлардан бири сифатида эътироф этиладиган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ташқи кўриниши ўзгариши бўйича ишлар бошланган.
Мутахассислар университетнинг янада тароватлироқ, гўзалроқ қиёфага эга бўлиши учун янги-янги лойиҳаларни тақдим этишмоқда.
Қуйида ана шу лойиҳаларнинг айримлари келтирилган.
Бу суратда метронинг Беруний бекати томонидан қаралганда ЎзМУга қараб бориладиган равон йўллар ва йўлаклар, рамзий дарвозанинг кўриниши акс этган. (Бироқ, унга ЎзМУ ректорининг ҳали баъзи эътирозлари бор. Яъни, ректорнинг таклифига кўра Мирзо Улуғбек ҳайкали ЎзМУнинг бош майдонига ўрнатилиши мақсадга мувофиқдир).
Лойиҳачиларнинг таклифига кўра эса Мирзо Улуғбек ҳайкали шу жойда савлат тўкиб туриши кўпроқ маъно касб этади.
Ушбу суратда ўша метронинг Беруний бекати билан ЎзМУ ҳудуди оралиғида бунёд этилажак хиёбон, енгил машиналар сақланадиган махсус майдон (автотураргоҳ) ўз аксини топган.
Университет ҳудудига кириб-чиқиш йўлаги ва эшиги кўриниши.
Университет бош биносига кириладиган жойнинг кўриниши.
ЎзМУ Ахборот хизмати бу борада янги таклифлар ва ғояларни кутиб қолишини маълум қилган.
Мавзуга оид
18:04 / 06.12.2022
Миллий университетдан йўқолган нодир қўлёзмалар иши: кутубхона раҳбари озод қилинди
08:11 / 16.10.2021
Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади
13:37 / 14.01.2021
Манба: Ином Мажидов Миллий университетга ректор бўлиши кутилмоқда
15:35 / 07.11.2020