Фан-техника | 21:26 / 11.05.2016
8470
2 дақиқада ўқилади

Google асосий қидирув саҳифасининг дизайни ўзгартирилиши мумкин

The Independent нашрининг хабарига кўра, Google янгиланган қидирув натижалари саҳифасини синовдан ўтказмоқда.

Одатда қидирув натижаларида саҳифа номи кўк рангли харфларда ёзилган, унинг пастида эса яшил рангда URL-манзил ва қора рангдаги ҳарфлар билан қисқа маълумот акс эттирилган бўлади. 

Эндиликда Google топилган саҳифаларнинг рангини кўкдан қора рангга ўзгартиришни ўйламоқда. 

Нашрнинг таъкидлашича, ўзгартиришлар фақатгина синов жараёнида бўлиб, компания қидирув натижаларидаги рангларнинг ўзгартирилиши фойдаланувчиларнинг кликлар сонига таъсир этишини текшириб кўрмоқчи. 

The Independent нашрининг маълумотига кўра, янги ўзгартиришлар бир неча фойдаланувчилар томонидан танқид остига олинган. Нашр синов қатнашчиларидан бири бўлиши мумкин бўлган твиттер фойдаланувчисининг изоҳларини мисол келтириб ўтган. Улар қидирув натижалари акс эттирилган саҳифаларнинг скриншотларини кўрсатиб ўтиб, “улар жуда ҳам қўрқинчли кўринмоқда ва функционал эмас” деган изоҳ қолдиришган.

Business Insider мухбирининг айтишича, унинг қидирув натижаларидаги ранг кўкнинг бошқа тусига ўзгарган. 

Бу Google`нинг қидирув натижаларини ўзгартириш учун қилган биринчи уриниши эмас. 2014 йилда компания кўк рангнинг керак бўлган тусини аниқлаш учун 40 хил рангдан фойдаланган эди.

Мавзуга оид