Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров: "норманд тўртлиги" Донбассда сайловлар ўтказилиши зарурлигини тасдиқлади
Украина бўйича "норманд тўртлиги" ташқи ишлар вазирлари Донбассда сайловлар ва умумий амнистиция ўтказилиши зарурлигини тасдиқлашди, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Биз Минск келишувларининг сиёсий жиҳатларига кўп вақт бағишладик. Асосий натижа шу бўлдики, барча муаммоларни ўзаро боғлиқликда ҳал қилиш кераклиги тасдиқланди. Бу Донбассдаги ўзини-ўзи бошқариш маҳаллий идораларига сайловларга ҳам, Украинада Донбасснинг алоҳида мақоми ҳақидаги қонунни қабул қилиш заруратига ҳам, бу мақомнинг Украина конституциясида акс эттирилиши масалаларига ҳам, ва албатта амнистияга ҳам тегишлидир, чунки миллий ярашувни таъмиинламасдан сайловлар ўтказиш ва ихтилофни тартибга солишнинг имкони йўқдир", деб айтди "норманд тўртлиги" ташқи иишлар вазирларининг Берлиндаги учрашуви якунлари бўйича Лавров.
Мавзуга оид
23:13 / 09.12.2019
Парижда Путин ва Зеленский иштирокида “норманд тўртлиги” учрашуви бошланди
11:30 / 27.11.2019
Путин ва Зеленский декабрда Парижда юзма-юз учрашиши мумкин
14:30 / 17.12.2018
Лавров Киевнинг эҳтимолий иғвогарликларига жавоб қайтарилиши ҳақида огоҳлантирди
09:07 / 18.09.2017