Жаҳон | 22:19 / 12.05.2016
7548
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Яманга қарши санкцияларни узайтирди

АҚШ президенти Барак Обама конгрессни Яманга қарши санкцияларни узайтириш қароридан хабардор қилди. Бу санкциялар 2012 йилда киритилганди. Бу ҳақда 12 май куни Оқ уй маълум қилди

"Яман ҳукуматининг баъзи аъзолари ва бошқаларнинг ҳаракати ва сиёсати Ямандаги тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид қилмоқда ҳамда Яман ҳукумати ва мухолифат ўртасидаги ҳукуматнинг тинчлик билан топширилишини кўзда тутган 2011 йил 23 ноябрдаги келишувнинг амалга оширилишига халақит беради", деб Обаманинг сўзлари келтирилди хабарда.  

Санкциялар амал қилиши 16 май куни тугаши керак эди.

Яманда "Ансор Аллоҳ" шиалар ҳаракати исёнчи-хусийчилари ва армиянинг собиқ президенти Али Абдуллоҳ Салоҳга рўйхушлик қилувчи қисми ҳамда президент Абд Раббо Мансур Ходий қўшинлари ўртасида қуролли ихтилоф давом этмоқда. Ходий қўшинларини ерда ва ҳаводан Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси кучлари қўллаб-қувватламоқда.

Мавзуга оид