9 июлга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари яна Эронга қарши зарбалар берди. «Бу Эрон томонидан кеча кемаларнинг бомбардимон қилинганига жавоб чорасидир. Агар бу яна такрорланса, вазият бундан ҳам ёмонлашади!» деб ёзди Трамп ўзининг платформасида.
Кейинроқ Доналд Трамп Туркиядаги НАТО саммитидан қайтиш йўлида Буюк Британиядаги ҳарбий базада журналистларга баёнот берди.
President Trump says the US hit Iran 'very hard' after US military launched fresh strikes on Iran to keep the Strait of Hormuz open to shipping https://t.co/50XfRl0t5B pic.twitter.com/S9xtBwBHXQ
— Reuters (@Reuters) July 9, 2026
«Биз уларга жуда қаттиқ зарба бердик. Ва мен айтган бўлардимки, биз уларга 20 га 1 нисбатда зарба бердик. Ҳар сафар улар бизга зарба берганда, биз уларга 20 баробар қаттиқроқ қайтарамиз. Ва биз буни ўтган кеча амалга оширдик», деди у.
АҚШ Марказий қўмондонлиги маълумотларига кўра, АҚШ кучлари сўнгги зарбаларда Эроннинг тахминан 90 та ҳарбий нишонига шикаст етказган. Буларга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, қирғоқни кузатиш воситалари, ракета ва дронлар сақланадиган омборлар, ҳарбий-денгиз салоҳияти ҳамда Эрон қирғоқ чизиғи бўйлаб жойлашган ҳарбий логистика инфратузилмаси киради.
Эронда 3 киши ҳалок бўлди
Эрон давлат оммавий ахборот воситалари жануби-ғарбдаги Аҳваз шаҳрининг чекка ҳудудларига АҚШнинг тунда амалга оширган янги ҳужумлари оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ва яна бир неча киши жароҳатланганини маълум қилди.
Reuters’га кўра, АҚШ зарбалари асосан Эроннинг жанубий қирғоқлари бўйлаб, Ҳўрмуз бўғозидан Уммон кўрфазигача бўлган ҳудудларда амалга оширилган.
Нишонга олинган жойлар орасида қуйидагилар бор:
Бандар-Аббос: Эроннинг энг йирик порти ҳамда Ҳўрмуз бўғозидаги ҳарбий-денгиз флоти ва Муҳофизлар корпусининг асосий объектлари жойлашган шаҳар.









