Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Безруков шахсий ҳаётига аралашган интернет-порталдан 2 миллион рубль талаб қилмоқда
Актёр Сергей Безруков шахсий ҳаётига аралашгани ҳамда фотосуратларидан ноқонуний фойдалангани учун «КМ онлайн» интернет-порталидан 2 миллион рубль талаб қилмоқда. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар беради.
Москвадаги Бутирский суди матбуот котиби Татьяна Исаеванинг билдиришича, судга мурожаат қилишга www.km.ru сайтида чиққан "Сергей Безруковнинг оилавий сири очилди" номли мақоласи сабаб бўлган.
Актёрнинг фикрича, бу шахсий ҳаётга аралашишга киради. У суратлар унинг рухсатисиз чоп этилганидан норози бўлди.
"Даъво аризасида у маънавий зарар учун товон пули талаб қилган. Суд мазкур ишни 24 май куни кўриб чиқади", қўшимча қилди Исаева.
Бундан аввал Ирина ва Сергей Безруков оилавий жуфтлиги "Жизнь" газетасини нашрдан чиқарувчиси "News media" компаниясидан 120 минг рубль ундириб олишган.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026