Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбайжон "Евровидение"да Тоғли Қорабоғ байроғи пайдо бўлгандан норозилигини билдирди
Озарбайжон "Евровидение 2016" мусиқий танлови ташкилий қўмитасига танловнинг биринчи яримфиналида жонли эфирда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси байроғи пайдо бўлганидан норозилигини билдирмоқчи. Бу ҳақда 11 майда "Интерфакс" ахборот агентлигига Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хикмат Гаджиев маълум қилди.
"Бундай қадамлар "Евровидение" қўшиқлар танловининг асосий тамойилларига зид келади", деб айтди Гаджиев ва Арманистон томони "босиб олинган Озарбайжон ҳудудларида яратилган ноқонуний тузилмани қўллаб-қувватлаш ва тарғибот қилиш мақсадида" бундай ҳаракатларга атайлаб бораётганини қўшимча қилди.
10 майда Стокгольмда танловнинг биринчи яримфинали бўлиб ўтди ва унда Арманистон делегацияси ҳамда танловда иштирок этаётган арманистонлик қўшиқчи Ивета Мукучян Тоғли Қорабоғ байроғини намойиш қилган.
Апрель охирида танлов ташкилотчилари концертларга қрим ва қрим-татар байроқлари, Тоғли Қорабоғ, Фаластин, Донецк халқ республикаси, Шимолий Кипр турк республикаси, Приднестровья ва ИШИД террорчилик гуруҳининг байроқларини олиб келишни тақиқлашганди. Бундан ташқари, томошабинларга залда басклар рамзлари туширилган плакатларни кўтариш ҳам тақиқланган.
Мавзуга оид
18:47 / 17.02.2026
Тоғли Қорабоғнинг собиқ давлат вазири Рубен Варданян 20 йилга қамалди
22:04 / 05.02.2026
Боку суди Тоғли Қорабоғнинг беш нафар раҳбарини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
20:23 / 06.09.2025
Арманистон бош вазири самолёти 30 йил ичида биринчи марта Озарбойжон устидан учиб ўтди
14:23 / 25.07.2025