Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон бош вазири самолёти 30 йил ичида биринчи марта Озарбойжон устидан учиб ўтди
Ереван Бокудан парвоз учун рухсат сўраган ва уни олган.
Фото: primeminister.am
Арманистон бош вазири Никол Пашинян борти Озарбойжон ҳаво ҳудудидан фойдаланди, деб хабар берди унинг матбуот котиби Назели Багдасарян. Унинг сўзларига кўра, Ереван Бокудан парвоз учун рухсат сўраган ва уни олган.
«Арманистон бош вазирининг самолёти 30 августдан 31 августга ўтар кечаси Озарбойжон ҳаво ҳудуди орқали хорижий ташриф билан учиб кетди ва 6 сентябрга ўтар кечаси Арманистонга қайтди», деди у.
Унинг эслатишича, Озарбойжон самолётлари узоқ вақтдан бери Арманистон ҳаво ҳудуди орқали парвоз қилмоқда.
8 август куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Маросим Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп иштирокида бўлиб ўтди.
Тоғли Қорабоғ атрофидаги можаро туфайли Арманистон самолётлари сўнгги 30 йил ичида Озарбойжон ҳаво ҳудудидан фойдаланмаётган эди.
Мавзуга оид
11:53 / 14.05.2026
Бухорода Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари мулоқоти бўлиб ўтди
10:42 / 11.05.2026
Арманистон Россиядан “киндигини узяптими”?
20:05 / 06.05.2026
Ҳатто Зеленский ҳам келди: Еревандаги саммитлар нимадан дарак?
10:19 / 22.04.2026