Ўзбекистон | 19:55 / 12.05.2016
7156
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантириш борасидаги ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги  томонидан фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Мамлакатимиз корхоналари томонидан тўқсонта фармакотерапевтик гуруҳга мансуб бир ярим мингга яқин дорилар ишлаб чиқарилмоқда. Ўттизта корхонада ISO-9001 сифатни бошқариш тизими ва GMP халқаро стандарти жорий этилган.  

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари асосида шифобахш ўсимликлардан доривор гиёҳ ва дамламалар тайёрлаш ҳам ривожланмоқда. Ўтган йили тўрт ярим минг тоннадан зиёд шундай препарат тайёрланган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични олти минг тоннадан ошириш режалаштирилаётир. 

Матбуот анжуманида аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш борасида эришилаётган натижалар, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар тўғрисида сўз юритилди.

Мавзуга оид