Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва полицияси Хован қабристонида юз берган жанжалнинг 50 нафар иштирокчисини қўлга олган
Москва шаҳар полицияси Хован қабристонида амалга оширган тинчлантириш амалиётида 50 нафар безорини қўлга олган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
«Полициянинг сўнгги маълумотларига кўра, ҳодисада аввал хабар қилинганидек, 400 нафар эмас, балки икки юзга яқин одам қатнашган, уларнинг 50 нафари қўлга олинган, 10 киши жабрланган, шулардан икки киши ҳаётдан кўз юмган», —дейилган Шаҳар ИИББ хабарида.
Тергов қўмитаси отишма чоғида 2 кишининг ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарни тасдиқлаган.
Шу билан бирга, ҳуқуқ-тартибот органидаги манба, полиция сафида ҳам қурбон бўлгани тўғрисидаги хабарни рад этган.
Бундан аввал, Москванинг Хован қабристонида юз берган тўполоннинг отишмага айланиши оқибатида бир неча киши ўлгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
20:38 / 31.03.2026
Москвада 7 ёшли қиз 88 минг долларни ташлаб юборди
11:29 / 26.03.2026
Москвада курьерларни роботлар билан алмаштириш режалаштирилмоқда
09:35 / 17.03.2026