Жаҳон | 19:48 / 03.06.2016
7235
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири: Ҳеч ким Туркия ва Германия муносабатлари бузилиб кетишидан умидвор бўлмасин

Бундестаг томонидан Усмонийлар империяси даврида арманилар геноциди юз бергани тан олиниши Туркия ва Германия муносабатлари бутунлай бузилишига олиб келмайди. Бу ҳақда бугун Туркия бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилди.

"Германия ва Туркия стратегик ҳамкорлар ҳисобланишади. Ҳеч ким бу қарордан кейин бизнинг муносабатларимиз бузилиб кетишидан умид қилмасин", дейди вазир.

Бош вазир Туркия албатта бу резолюцияга жавоб қайтаришини ҳам қўшимча қилган.

Бундестаг депутатлари 2 июнь куни 1915 йилда Усмонлилар империясида арманиларнинг депортация қилинишини геноцид деб тан олиш юзасидан резолюция қабул қилди.

«1915–1916 йилларда Усмонийлар салтанатида арманилар ва бошқа христиан озчиликларнинг геноциди хотирасига» деб аталган ҳужжат қабул қилинишидан кейин Туркия Германиядан элчисини чақириб олди.

Ўз навбатида Ангела Меркель Германия Туркия билан барча томонлама муносабатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.