Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
96 ёшли япониялик дунёдаги энг кекса битирувчи бўлди
Япония ғарбида жойлашган Такамацу шаҳрида яшовчи 96 ёшли Сигэми Хирата дунёнинг энг кекса битирувчиси сифатида Гиннесс рекордлари китобида қайд этилди.
Хирата 1919 йилнинг 1 сентябрь куни туғилган. У 85 ёшида шеърият илмини ўрганишни мақсад қилади ва Киото санъат ва дизайн университетига ўқишга киради. У ўқишни тугаллаши учун 11 йил талаб этилади.
“Мен бахтлиман. Ўқиш – менинг ёшимда жуда ёқимли бўлар экан”, - деб унинг сўзларидан иқтибос келтиради “Киодо” агентлиги.
"Менинг мақсадим 100 ёшни кўриш. Мен ўшанда ҳам ўзимни яхши ҳис қилсам, ўқишни яна давом эттираман ва илмий даража олишга уриниб кўраман", дея қўшимча қилади Хирата.
У атрофида яхши одамлар ва узоқ йиллик дўстлари қуршаб туришини узоқ умр кўриши сири сифатида айтиб ўтган. Хиратанинг 2 фарзанди, 5 набираси ҳамда 4 нафар эвараси бор.
Мавзуга оид
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
12:54 / 04.04.2026