Жаҳон | 13:20 / 22.06.2016
18506
1 дақиқада ўқилади

Доғистонда жангарилар мактабни ёқиб юборишди

Доғистоннинг Шамиль туманида маҳаллий жиноий тўда жангарилари мактабни ёқиб юборишди. Бу ҳақда республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабар бермоқда.

«Шамиллик жиноий гуруҳ жангарилари умумий ўрта таълим мактаб назоратчиларини оёқ-қўлларини боғлашган ва бинони ёқиб юборишган», — деб маълум қилган манба.

Унинг сўзларига кўра, жангарилар қуролланган бўлган.

Воқеа оқибатида жабрланганлар йўқ.

Мавзуга оид