Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доғистонда сақланаётган 24 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади
Россиянинг Доғистон Республикасидаги вақтинчалик сақлаш марказида бўлиб турган 24 нафар Ўзбекистон фуқаросини ватанга қайтариш жараёнларини жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди. Бу масала Ўзбекистон дипломатларининг Маҳачқалъага амалга оширган ташрифи доирасида муҳокама қилинди.
Фото: Дунё
Маълум қилинишича, Ўзбекистон дипломатлари ватандошлар мурожаатларини ўрганиш ва минтақанинг ваколатли идоралари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Доғистонга ташриф буюрган.
Ташриф давомида Россия Ички ишлар вазирлигининг Доғистон Республикаси бўйича Миграция масалалари бошқармаси, Маҳачқалъа шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази раҳбарияти ҳамда тегишли идоралар вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Музокараларда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тезкор ахборот алмашиш механизмларини такомиллаштириш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган фуқароларни ватанга қайтариш тартибини тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ростов-Дон шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси билан доимий ҳамкорлик қилиш учун масъул ходим бириктириш бўйича келишувга эришилди.
Дипломатлар Маҳачқалъадаги вақтинча сақлаш марказида сайёр консуллик қабулларини ҳам ўтказди. Унда Ўзбекистон фуқаролари билан суҳбатлар ташкил қилиниб, уларнинг мурожаат ва муаммолари ўрганилди ҳамда зарур консуллик-ҳуқуқий маълумотлар тақдим этилди.
Учрашувлар якунида амалдаги қонунчилик доирасида 24 нафар Ўзбекистон фуқаросини ватанга қайтариш жараёнларини тезлаштиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
09:00 / 11.04.2026
Кузбасс ҳибсхонасида 18 нафар ўзбекистонлик сақланаётгани аниқланди
15:04 / 06.04.2026
Доғистонда сув тошқинлари оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
18:30 / 05.04.2026
Маҳачқалъада сув тошқини туфайли уч қаватли уй қулади
16:37 / 06.03.2026