Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
70 миллион сўмлик тарихий тангаларни олиб ўтмоқчи бўлган жиноятчилар ҳаракатига нуқта қўйилди
Термиз аэропортида ҳам божхоначилар 26 дона тарихий тангаларнинг яширин равишда олиб чиқилишини бартараф этишди. Ушбу вилоятда истиқомат қилувчи фуқаро Москвага йўл олар экан, ўзи билан степлер – канцелярия буюмини ҳам олиб кетаётганлиги бир қарашда шубҳали туюлиши, табиий! Ушбу шахсга тегишли юкларни назорат-рентген аппратидан ўтказиш вақтида, степлер тасвирининг экранда шубҳали акс этиши божхоначиларни ушбу матоҳни синчиклаб текширишга ундади.
Натижада, степлер ичига турли тасвирлар туширилган ва ҳар хил ҳажмдаги 26 дона қадимий тангалар яширилганлиги аниқланди. Сурхондарё вилояти бадиий экспертизаси хулосасига кўра, мазкур мис ва кумушдан ишланган тангалар тарихда юртимиз ҳудудида вужудга келган Кушон, Юнон-Бақтрия, Қорахонийлар, Араб халифалиги ва Бухоро хонлиги давлатларида муомалада бўлган. Уларнинг бугунги кундаги қиймати экспертлар томонидан 70 млн. сўмга баҳоланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:30 / 29.12.2025
2025 йил ўзбек сўми учун қандай ўтди?
13:41 / 03.12.2025
Россия империяси даврига оид олтин тангаларни сотишга уриниш фош этилди
20:14 / 13.11.2025
АҚШ бир центлик тангаларни зарб қилишни тўхтатди
23:02 / 24.09.2025