Энг машҳур миллиардер 45 ёшда
Энг машҳур миллиардер, комикслардаги Тони Старкнинг реал ҳаётдаги акси ҳамда “Билл Гейтс ва Стив Жобснинг муносиб издоши” - Илон Маск 45 ёшга тўлди.
Маск - PayPal ва SpaceX компанияларининг асосчиси, Tesla Motors бош директори, SolarCity директорлар кенгаши аъзоси ва Forbes рўйхатига киритилган миллиардер. Африкада таваллуд топган Маск Америкага кўчиб ўтишга ва ўз орзусини амалга оширишга муваффақ бўлган: унинг шарофати билан илм-фаннинг мавқеи янада кўтарилди, одамлар экологик электрокарларга ишонишди, шу билан бирга ультратовушли поездларда саёҳат қилишга тайёргарлик кўришмоқда.
Илон Маск
Кенжа Роберт Даунининг таъкидлашича, “даҳо, миллиардер ва хайрияпарвар” образи қисман Маскдан кўчирилган. Бундан ташқари, актёр Маскни “Темир одам 2”да кўриниш беришга кўндирган.
Tesla Motors раҳбари Илон Маск Tesla Model X тақдимотида
Tesla Roadster’нинг илк йўловчиларидан бири машҳур актёр ва ўша пайтлардаги Калифорния губернатори - Арнольд Шварцнеггер
АҚШ президенти Барак Обама ва Илон Маск
Илон Маск ўз иш фаолиятини 12 ёшиданоқ бошлаган – дастурлашга икки йил ўқиб, у Blast Star ўйинини чиқарди ҳамда уни 500 долларга сотишга муваффақ бўлди
Илон Маск SpaceX компаниясида журналистларга Dragon V2 космик кемасини намойиш қилмоқда
Илон Маскнинг беш нафар ўғли бўлиб, у ўз фарзандлари учун шахсий мактабини очган. У синфларга ажратилмайди – болалар ёшларидан эмас, имкониятларидан келиб чиқиб, турли фанларни ўрганишади. Маскнинг фикрича, анъанавий мактабларда таълим бериш принципи нотўғри йўлга қўйилган, ўзининг шахсий таълим муассасасида эса болалар фақатгина таътилларнинг ҳаддан зиёд узунлигидан шикоят қилишади.
Сўнгги 12 йил ичида Илон Маск икки мартагина таътилга чиққан. Унинг сўзларига кўра, дам олишга ҳаққи йўқ, зеро унинг бизнеси доимий назорат остида бўлиши керак. Маскнинг тақвимида SpaceX ва Tesla компанияларидаги ишчи кунлари аниқ ёзилган (бу икки компания бошқа-бошқа шаҳарларда жойлашган), дам олиш кунлари деган жойида эса ҳамиша “оила” деб ёзилган бўлади.
Бош ижрочи директор Питер Тиль ва PayPal асосчиси Илон Маск компаниянинг Пало-Альтодаги штаб-квартирасида, 2000 йил
Илон Маск SpaceX компаниясида журналистларга Dragon V2 космик кемасини намойиш қилмоқда, 2014 йил
Маскнинг режаларида - Марсни мустамлака қилиш, сайёранинг ҳар бир аҳолисини Tesla экологик электрокари билан таъминлаш ва Ерни “ёвуз” технологиялардан қутқариш – 2015 йилнинг январь ойида у сунъий интеллектни назорат қилишга доир тадқиқот учун 10 миллион доллар ажратган. Миллиардер орада “Симпсонлар”даги ўз персонажига овоз беришга ҳам улгуради.
Мавзуга оид
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024
Трамп жамоасини шакллантирмоқда. Сўнгги тайинловлардан унинг иккинчи муддати қандай бўлишини билиш мумкинми?
20:38 / 14.11.2024
NBC: Илон Маскнинг хатти-ҳаракатлари Трампнинг атрофидагиларнинг ғашини келтира бошлади
20:37 / 13.11.2024