Фан-техника | 08:30 / 28.06.2016
6365
1 дақиқада ўқилади

Volkswagen экологик қоидабузарликлар учун 15 млрд доллар сарфлайди

Ғарб ОАВ Volkswagen компанияси ва АҚШ ҳукумати "дизель можароси" бўйича келишувга эришганларидан хабар топдилар. Келишувга кўра, немис автоконцерни экологик меъёрларни бузганлик учун 14,7 млрд доллар тўлаши керак. 

VW 10 млрд долларни таъмирлашга ёки АҚШда сотилган, экологик синовларни четлаб ўтишга дастурлаштирилган 475 мингта машинани сотиб олишга сарфлайди. Бундан ташқари, компания "носоз" машиналар эгаларига 10 минг доллардан тўлайди.

Associated Press ахборот агентлигининг таъкидлашича,  Volkswagen ва АҚШ ҳукумати ўртасида келишув айни вақтда Сан-Франциско федерал судида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, VW атрофидаги можаро ўтган йил сентябрда АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги компанияни зарарли газларнинг атроф-муҳитга чиқарилиши бўйича синовлар натижаларини қалбакилаштиришда айблагандан кейин авж олди.

 

фото:Google image

Мавзуга оид