Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги аэропортда юз берган портлаш қурбонларининг аксари Туркия фуқаролари бўлган
Истанбул шаҳридаги Отатурк халқаро аэропортида амалга оширилган террорчилик ҳаракати оқибатида қурбон бўлганлар ҳамда жароҳатланганларнинг аксарият қисми Туркия фуқаролари эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.
Жабр кўрганлар орасида бир неча хорижлик фуқаролар бўлгани тўғрисида ҳам маълумотлар бор.
Айни пайтда Отатурк халқаро аэропорти чоршанба кунига қадар ёпилган. Йўловчилар кўчирилган, Истанбулга учадиган рейслар бошқа шаҳарларга йўналтирилмоқда, шаҳардан учадиган барча рейслар эса бекор қилинган.
Мавзуга оид
11:16 / 31.01.2026
Бухорода кўп квартирали уй портлади
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
16:14 / 12.01.2026
Осло аэропорти дрон сабаб учиш-қўниш йўлагини вақтинча ёпди
15:48 / 12.01.2026