Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда нефтгаз соҳаси ходимларининг иш ташлашига йўл қўйилмади
Норвегиянинг нефтгаз соҳаси ишчилари, қироллик конларида углеводородларни қазиб олишни 6 фоизга пасайтириш мумкин бўлган иш ташлашни ўтказмайдиган бўлишди.
Иш берувчи компаниялар ҳамда касаба уюшмалари, муҳлат тугаганидан сўнг 4 соат ўтгач, ходимларнинг иш ҳақлари ва қўшимча иш соатлари учун тўланадиган маошларни ошириш борасида келишиб олишди.
Нефтгаз маҳсулотлари бозорида инқироз давом этаётганига қарамай, касаба уюшмалари нафақат иш ҳақлари оширилишига, балки иш берувчилар уюшмасини, ишчилар билан тузилган жамоа шартномасини қайта кўриб чиқиш режасини ортга суришга мажбур қила олган.
Норвегия нефтгаз ва хизмат кўрсатиш компаниялари, рақобатбардошликни сақлаш учун харажатларни сезиларли камайтириб, меҳнат самарадорлигини оширишга ҳаракат қилиб келмоқда. Сўнгги бир ярим йилда Норвегияда соҳанинг 3,5 мингга яқин хизматчилари ишдан бўшатилган.
Мавзуга оид
19:22 / 16.06.2026
Ўзбекистонда иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилмоқда. У қандай ишлайди?
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
20:02 / 11.06.2026
Иш ташлаш тақиқланган соҳалар белгиланди
18:55 / 11.06.2026