Спорт | 16:31 / 04.07.2016
10703
2 дақиқада ўқилади

Дэвид ва Виктория Бекхэм тўйларининг 17 йиллиги билан бир-бирларини табриклашди

Дэвид ва Виктория Бекхэм тўйларига 17 йил бўлиши муносабати билан инстаграм тармоғи орқали бир-бирларини табриклашди. 

Дэвиднинг ёзишича, унга омад кулиб боққан, чунки у ҳаётида ўз орзусидаги инсонни учратган. "Биз бир-биридан ажойиб тўрт фарзандни дунёга келтирдик ва мен уларга сендан ортиқ ғамхўр ва севимли она ҳақида орзу ҳам қилмайман. Байрам муборак, сени севаман!", - деб ёзган Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси. 

Виктория ҳам ўз ўрнида турмуш ўртоғини энг яхши дўст ва севимли инсони сифатида қайд этган. "Менга ҳар куни илҳом бахш этувчи энг меҳрибон инсон, дунёдаги энг яхши эр ва ота, байрам муборак!", - дея ёзиб қолдирган дизайнер. 

Жуфтлик 1999 йилнинг 4 июль куни Ирландияда турмуш қурган. Бугунги кунга келиб улар 4 нафар фарзандни вояга етказишмоқда: 17 ёшли Бруклин, 13 ёшли Ромео, 11 ёшли Круз ва 4 ёшли Харпер (3 ўғил ва 1 қиз). 
 

Мавзуга оид