Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2016 йил июнь ойида Донбассда ҳалок бўлганлар миқдори рекорд даражага чиқди
БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг маълум қилишича, Донбассдаги зиддиятларда 2016 йилнинг июнь ойида рекорд даржада кўп одам ҳалок бўлган.
«Жорий йилнинг июнь ойида Украина шарқидаги қарама-қаршиликлар кучайиб кетди. Бу тинч аҳоли вакиллари орасида 2015 йил август ойига қараганда рекорд даржада кўп қурбонларни келтириб чиқарди», — дейилади бошқарма ҳисоботида.
Маълум бўлишича, отишмалар натижасида 12 киши ҳалок бўлган, 57 нафари эса турли даржада жароҳатлар олган. Шунингдек, отишмаларда “турли артеллерия тизимларидан, жумладан, Минск шартномасида тақиқланган калибрлардан фойдаланилган».
Ҳисоботда маълум қилинишича, Украина шарқида бошланган қарама-қаршиликларда шу пайтга қадар 9470 киши ҳалок бўлган. Улар ичидан 2000 нафарга яқини тинч аҳоли вакилидир. 21 880 киши эса яраланган.
фото:© РИА
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026