Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон фуқаролари Москвада 8 марта хитойлик тадбиркорларга ҳужум уюштиришди
Асли тожикистонлик бўлган 6 нафар фуқаро Москванинг йирик савдо марказларида фаолият юритувчи ХХР фуқароларига бир қатор ҳужумлар уюштирганликда айбланиб, суд олдида жавобгарликка тортилади. ТАСС агентлигининг хабар беришича, РФнинг Москва вилояти бўйича Тергов бош бошқармасида (ТББ) даромад манбаи бўлмаган ва Москва шаҳри ҳамда Москва вилоятидаги хонадонларда ноқонуний яшаб юрган Тожикистон фуқароларидан бири ўз юртдошларидан иборат жиноий гуруҳни ташкил қилган. Гуруҳнинг мақсади - "Москва" ва "Садовод" савдо марказлари ҳудудида фаолият юритадиган тадбиркорларга қуролли ҳужум уюштиришдан иборат бўлган.
"Қуролланган гуруҳ саккиз марта Хитой Халқ Республикаси фуқароларига ҳужум қилиб, уларнинг соғлиғига қасддан оғир жароҳат етказган, бундай ҳужумлардан бири ҳаттоки ўлим ҳолати билан тугаган", - дея хабар беришди ТББда.
Люберци шаҳри тергов бўлими жиноятчиларнинг ҳар бирига қилмишига яраша айблов қўйди. Жиноий иш Люберци шаҳар судига топширилди.
Мавзуга оид
18:34 / 04.07.2026
Украина Петербургга ҳужум қилди
09:20 / 04.07.2026
Москва ҳарбий суди Симонянга суиқасд иши бўйича ҳукм чиқарди
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026