Жамият | 23:15 / 11.07.2016
21424
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги масжидлардан биридаги видеокузатув камерасини ўғирлашди

Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида Ўзбекистондаги масжидлардан бирининг таҳоратхонасидан кузатув камераси ўғирлаб кетилгани акс этган видеохабар пайдо бўлди. Маълумотларга кўра, ҳодиса 1 июль куни юз берган.

Видеороликда акс этган масжид таҳоратхонасидан бу воқеа Тошкент шаҳрида жойлашган “Хўжа Аҳрори Валий” жоме масжидида юз берганлиги аниқ. Видеода бир йигит таҳоратхонага кириб келгани, сўнгра камерани қайириб, уни суғириб олишга уринаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.

Воқеага нисбатан гуруҳ аъзолари томонидан турлича изоҳ қолдирилган. Айримлар, “Бир яхши оиланинг фарзандига ўхшайсан, лекин қилган ишинг нафақат сенга, балки ота-онангга ҳам иснод. Ақлу ҳушингни йиғиб, олган нарсангни масжидга олиб бориб бер ва кечирим сўра”, деган бўлса, бошқалар “Ўтган йили одамлар таҳорат олаётганда бир киши уларнинг чўнтагидаги нарсаларни йиғиштириб кетаётгани тасвирланган видео тарқалган эди. Танишимнинг телефонини ҳам шундай қилиб ўғирлаб кетишган”, — деб ёзади.

Видеороликда ўғирлик содир этган шахснинг юзи акс этган, аммо изоҳларда унинг шахсини тасдиқловчи фикрлар учрамайди.

Мавзуга оид