Жангарилар Сомалидаги ҳарбий базага ҳужум уюштиришди
Хабарларга кўра, "Аш-Шабааб" террорчилик гуруҳи жангарилари Сомалининг Афгойе шаҳри яқинидаги ҳарбий базанинг дарвозасини портловчи моддалар тўлдирилган машина билан бориб уришган, оқибатда камида 10 нафар аскар қурбон бўлган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги Сомали ҳарбийларига таянган ҳолда.
Қайд этилишича, портловчи моддалар тўлдирилган машина ҳарбий база дарвозасига келиб урилгач, жангарилар ҳужумни бошлаган.
«Аш-Шабааб» гуруҳининг таъкидлашича, жангарилар 30 нафар ҳарбий хизматчининг қонини тўккан.
«Аш-Шабааб» 2012 йилда «Ал-Қоида» ташкилотига қўшилганини эълон қилган эди.
Аввалроқ, ушбу гуруҳ Эфиопиянинг 40дан ортиқ ҳарбий аскарини ўлдирганини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
20:30 / 01.09.2024
Миср Эфиопия қураётган тўғон бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади
09:20 / 05.08.2024
Сомали пойтахтидаги терактда 32 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди
21:43 / 21.03.2024
Сомали денгиз қароқчилари яна фаоллашди
22:45 / 26.01.2024