Жаҳон | 07:56 / 12.07.2016
5639
2 дақиқада ўқилади

Байден сайловларда кўпчилик америкаликлар Клинтонга овоз беришини айтди

Фото: CNN

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден CNN телеканалига берган интервьюсида Хиллари Клинтоннинг почта ёзишмалари бўйича можаро унинг АҚШ президенти лавозимига пойгадаги муваффақиятига таъсир қилмаслигини айтди

Унинг айтишича, кўпчилик америкаликлар ноябрдаги президентлик сайловларида Клинтонга овоз берадилар.

"Дональд Трампга қаранг ва у нима деяётганини тингланг, сўнгра ўзингиздан "бу ҳақиқатми" деб сўранг. У ўзи нима деяётганини тушунадими? Бу менинг муаммоларимдан бирини ҳал қиладими?", деб айтди Байден.

Байден шу билан бирга Клинтонга боқишни таклиф қилди ва у муаммоларни ҳал қилишнинг етарлича рост вариантларини таклиф қилаётганини таъкидлаб ўтди.

Байден, шунингдек, почта ёзишмаси бўйича можарога қарамасдан, Клинтон ҳали ҳам сайловчилар ишончини мустаҳкамлаши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ Федерал қидирувлар бюроси ва АҚШ адлия вазирлиги Клинтонни ўз шахсий почтасидан хизмат ёзишмаларини олиб боришда фойдаланиш иши бўйича абйсиз деб тан олганди.

2015 йилда Клинтон АҚШ Давлат котиби бўлиб ишлаётганда ўз шахсий электрон почтасидан хизмати юзасидан ёзишмаларни олиб боришда фойдалангани маълум бўлганди. Бундан ташқари, Клинтон бу лавозимни эгаллаган бутун даврда ишчи почтаси бўлмагани аниқланган. АҚШ Давлат департаменти Клинтоннинг шахсий ёзишмаларини чоп этишга қарор қилганди.

Мавзуга оид