БМТ: Жанубий Судандаги тўқнашувларда 8 киши ҳалок бўлди ва 60 нафардан ортиғи жароҳат олди
Жанубий Судан пойтахтида мамлакат президенти Салва Киира ва унинг ўринбосари Риек Машар тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Бу ерда жойлашган БМТнинг қўриқланувчи оромгоҳи (қочқинлар учун) ҳудудида ҳамда унинг атрофида 8 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди ва 50 нафардан ортиғи турли жароҳатлар олди. Бу ҳақида БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг маълумотига асосланиб, ТАСС хабар берди.
"БМТнинг Жанубий Судандаги миссиясининг маълум қилишича, охирги 24 соат ичида қўриқланувчи оромгоҳда 67 нафар киши жароҳат олган. Улардан саккизтаси ҳалок бўлган", - деди у.
Бундан аввал Дюжаррикнинг ўринбосари Фархон Ҳақ сўнгги кунлар ичида тўқнашувлар натижасида БМТнинг 2 нафар хитойлик тинчликпарвар элчиси ҳалок бўлгани ҳамда яна 7 нафари жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди.
Жубадаги президент Салва Киира ва унинг ўринбосари Риек Машар тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар 7 июль куни - мамлакат мустақиллигининг 5 йиллигига икки кун қолганда содир бўлган.
БМТ бош котиби Пан Ги Мун Хавфсизлик Кенгашини Жанубий Суданга нисбатан қуролли эмбаргони йўлга қўйишга, санкцияларни кенгайтириш ва мамлакатга ҳарбий вертолётлар ҳамда қўшимча кучларни йўллаб, тинчликпарвар кучларни мустаҳкамлашга чақирди.
Мавзуга оид
20:45 / 10.11.2024
БМТ: Жанубий Судандаги сув тошқинлари ярим миллионга яқин одамни бошпанасиз қолдирди
00:39 / 22.10.2024
Жанубий Суданда миллиондан ортиқ инсон сув тошқинларидан жабр кўрди
07:37 / 30.05.2023
Косоводаги тўқнашувларда ўнлаб одам жароҳат олди
08:29 / 17.04.2023