Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
Бортида 72 киши бўлган Air Canada Express реактив самолёти қўниш вақтида ўт ўчириш машинаси билан тўқнашиб кетди. Оқибатда икки учувчи ҳалок бўлган, яна ўнлаб кишилар жароҳатлангани айтилмоқда.
Фото: Reuters
Нью-Йоркдаги LaGuardia аэропортида маҳаллий вақт билан 23:30ларда (Тошкент вақти билан душанба куни 08:30да) Air Canada Express минтақавий реактив самолёти қўниш вақтида ўт ўчириш машинаси билан тўқнашиб кетди. Оқибатда унинг бош учувчиси ва иккинчи учувчиси ҳалок бўлган.
Ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берган NBC News телеканали ҳодисада яна ўнлаб кишилар жароҳатланганини маълум қилди. Reutersʼнинг телеканал манбаларга таяниб ёзишича, тўқнашувда қатнашган ўт ўчириш машинасида полиция ходимлари бўлган. Бир нафар сержант ва бир полиция ходимининг суяклари cинган: улар шифохонада ва ҳолати барқарор экани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Air Canada Express'нинг ҳамкори Jazz Aviation томонидан бошқарилган CRJ-900 самолёти Монреалдан 72 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзосини олиб келаётган эди.
Flightradar24 парвозларни кузатиш портали маълумотларига кўра, ҳаво кемаси ўт ўчириш воситасига тахминан 39 км/соат тезликда урилган.


Ҳодисадан сўнг Reuters агентлиги олган фотосуратларда самолётнинг бурун қисми юқорига қараб қийшайиб қолгани кўринади.
Нью-Йорк ва Ню-Жерси порт маъмуриятининг маълум қилишича, ўт ўчириш машинаси аэропортнинг 4-учиш-қўниш йўлагида самолёт билан тўқнашган вақтда бошқа бир алоҳида ҳодисага жавобан – чақирув бўйича ҳаракатланаётган бўлган. Расмийлар ўлим ҳолатлари ёки жароҳатлар юзасидан ҳозирча бирон-бир тезкор расмий изоҳ беришмади.
АҚШ Федерал авиация бошқармаси аэропорт душанба куни соат 14:00 га қадар ёпиқ қолиши кутилаётганини билдирди. 18 та рейс бошқа аэропортларга, асосан Нью-Йорк ҳудудига йўналтирилган ёки жўнаш пунктига қайтарилган.
Нью-Йоркдаги LaGuardia аэропорти 2025 йилда йилига 30 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатган. У ерда АҚШнинг кўплаб авиакомпаниялари фаолият юритади.



Мавзуга оид
11:39
Трампнинг таҳдидидан сўнг Эрон Кўрфазнинг энергетика ва сув инфратузилмасини бомбардимон қилиш билан огоҳлантирди
09:17
Украина ва АҚШ музокараларида силжиш бор, аммо тафсилотлар очиқланмади
22:10 / 22.03.2026
Соатига 41,7 млн доллар: Эронга қарши уруш АҚШга қанчага тушяпти?
13:19 / 22.03.2026