Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИДга қўшилмоқчи бўлган қозоғистонликларга ҳукм ўқилди
Ақтўбе шаҳри суди Қозоғистон Республикасининг 12 нафар фуқаросини 6 йилдан 8 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этди. Улар террорчи ташкилот фаолиятига қўшилмоқчи бўлганликда айбдор деб топилган ва мол-мулки ҳам мусодара этилади. Бу ҳақда, Ақтўбе вилоят суди матбуот хизмати хабар қилмоқда.
"Суд қарорига кўра, ушбу фуқаролар мамлакатдан ноқонуний йўл билан Сурия ҳудудига ўтишни ва ИШИД террорчи гуруҳи сафига қўшилишни режалаштирган", — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Суднинг аниқлик киритишича, ушбу шахслар ўз ғаразли ниятларини амалга ошириш мақсадида интернет орқали террорчиларни ёлловчилар билан боғланиб, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари номига сохта ҳужжатлар ясаш чораларини кўришган. Бундан ташқари, суднинг қора курсисида ўтирганлардан бири ўз гумашталарига молиявий ёрдам берган.
Қозоғистон ОАВ 2016 йил февраль ойида Сурияга кетмоқчи бўлган 12 киши қўлга олингани ҳақида хабар қилган эд
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026