Light | 11:37 / 12.07.2016
5884
1 дақиқада ўқилади

Ларри Кэмерон кетганидан кейин ҳам Даунинг-стритда қолади

Фото: Getty images

Британия бош вазири идорасининг сичқон овчиси лавозимида ишловчи Ларри мушуги, собиқ бош вазир Дэвид Кэмерон оиласи қароргоҳни тарк этганидан кейин ҳам ўз лавозимида қолади, деб хабар қилмоқда ББС телеканали. 

Буюк Британия вазирлар маҳкамаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Ларри давлат хизматчиси бўлиб, Кэмеронлар оиласига қарашли ҳисобланмайди. 

2011 йили мушуклар бошпанасидан олинган Ларри янги бош вазир Тереза Мэй даврида ҳам Даунинг-стритда яшаши айтилмоқда. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид