Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда “Йил тарбиячиси”нинг исми маълум қилинди
14 июль куни Халқ таълими вазирлиги томонидан Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методика Марказида мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида “Йил тарбиячиси” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўрик-танлов 4 босқичда ўтказилиб, Қоракалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бўйича ғолиб бўлган 14 нафар мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари Республика босқичида иштирок этишди.

Танлов натижаларига кўра Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги 28-МТМ тарбиячиси Зайнобиддинова Гуласал 1-ўрин, Самарқанд шаҳридаги 60-ММТМ тарбиячиси Қобилова Мунаввар 2-ўринни қўлга киритган бўлса, 3-ўринга Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 259-МТМ тарбиячиси Олимова Муниса лойиқ деб топилди.
Ғолибларга вазирликнинг ва ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
12:12 / 09.06.2026