Ўзбекистон | 23:44 / 13.06.2026
627
1 дақиқада ўқилади

Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди

Улардан бири Жиноят кодексининг 168-моддаси билан, яна бири эса 104-моддаси билан айбланиб қидирувда бўлган.

Фото: Истанбул Бошконсулхонаси

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида узоқ муддат халқаро қидирувда бўлган икки нафар шахс Туркия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинди.

Хабар қилинишича, Жиноят кодексининг 168-моддаси билан айбланиб қидирувда бўлган M.Б. Туркияда яшириниб юрган вақтида аниқланиб, тегишли тартибда Ўзбекистонга қайтарилди.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 104-моддаси билан айбланиб қидирувда бўлган Ж.Б. ҳам Туркия ҳудудида қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди.

Мазкур шахслар тергов ва суд жараёнларини давом эттириш учун ваколатли органларга топширилди.

Дилшод Абдуқодиров
Тайёрлаган Дилшод Абдуқодиров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид