Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ницца терактини содир этган террорчи аввал судланган
Франциянинг Ницца шаҳрида қўпорувчилик содир этган жиноятчи, шу йилнинг март ойида бўлиб ўтган маҳкама жараёнида зўравонликда айбдор деб топилган. Ницца фожеасида, камида 84 киши ҳаётдан кўз юмган, деб ёзмоқда Le Figaro нашри полиция маҳкамасидаги манбаларига таянган ҳолда.
Хабарларга кўра, 31 ёшли асли тунислик Франция фуқароси бир неча жиноий ишлар бўйича яхши таниш бўлган, аммо разведка хизматида ҳисобда турмаган.
Аввал хабар қилинганидек, террорчи бошқарган юк машинаси бир неча кун муқаддам ижарага олинган.
14-июль куни кечқурун Бастилия фатҳини нишонлаётган одамлар тўдасига юк машинаси келиб урилган. Камида 84 киши ҳаётдан кўз юмган. Террорчи воқеа жойида отиб ўлдирилган.
Мавзуга оид
10:17
Мудофаа харажатлари ошади: Францияда 2026 йил бюджети қабул қилинди
13:21 / 31.01.2026
Франция Россиянинг “яширин флоти” танкерини қўйиб юборади
10:10 / 29.01.2026
Францияда Grinch танкерига нисбатан чеклов жорий этилди
08:52 / 27.01.2026