Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди
Франциянинг «Orano» компанияси директорлар кенгаши раҳбари Клод Имовен билан энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби соҳаларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 9 июль куни етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди.

«Бугун Франция тадбиркорлари халқаро ҳаракати (MEDEF International) ҳузуридаги Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси, «Orano» компанияси директорлар кенгаши раҳбари Клод Имовен бошчилигидаги етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашдим.
Биз энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилганмиз.

Ушбу музокаралар яқинда президент Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотимизнинг узвий ва мантиқий давомидир», деб ёзди Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.


