Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ҳарбий давлат тўнтаришига алоқадорликда ушланган ҳарбийлар сони 1563 нафарга етди
Рейтер агентлигининг Туркия ҳукуматидаги юқори лавозимли манбасига таянган ҳолда хабар қилишича, мамлакатда амалга оширилган ҳарбий давлат тўнтаришига уринишда қатнашган ва қўлга олинган ҳарбийлар сони 1563 кишини ташкил этмоқда.
Бундан аввалроқ, мамлакат ҳукумати кучлари 754 кишини қўлга олгани хабар қилинган эди.
Жумадан шанбага ўтар кечаси, бир гуруҳ ҳарбийлар Туркияда ҳарбий тўнтаришни амалга оширмоқчи бўлишди. Анқара ва Истанбул кўчаларига ҳарбий техникалар чиқарилган, отишма ва портлаш овозлари эшитилган.
Кейинчалик, мамлакат президенти Тоййиб Эрдўған ҳарбий исён барбод бўлгани ва тўлиқ бостирилганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026