Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп маслаҳатчиси у нима учун Путинга "таҳсин айтишини" тушунтирди
АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинга у ҳақиқатан ҳам ўз мамлакати манфаатлари ҳақида қайғуриши сабабли "таҳсин айтади". Бу ҳақда Трампнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Майк Флинн Der Spiegel нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Трампнинг маслаҳатчиси ва АҚШ мудофаа вазирлиги разведка бошқармасининг собиқ директори Флинн "нуфузли етакчилар" Трампни нима билан "қойил қолдиргани", АҚШ президентлари нима билан "кўнглини қолдиргани" ҳақида гапириб берди.
"У (Трамп) бошқа давлатлар манфаатларига унча ташвишланмай, ўз давлати манфаатлари ҳақида қайғурадиган инсонларни ҳурмат қилади. Путин Россия ва Россия Федерацияси ҳақида жуда қайғуради. У ўз давлати тарихини билади. Унга "Сен менга ёқмайсан" дея олмайсан. Уни ҳурмат қилишга тўғри келади. У дунё даражасидаги етакчи", деб тушунтирди Флинн Трамп позициясини.
Флиннинг фикрича, АҚШ учун Путин "шубҳасиз, ишончли етакчи" бўлади. Унинг айтишича, Вашингтонга Москва билан тўлақонли муносабатлар зарур.
Флин Трамп каби АҚШ ўз муаммоларига кўпроқ эътибор қаратишини исташини айтди. "АҚШ дунёдаги ҳар бир муаммони ҳал қилишда иштирок этиши шарт эмас", деб айтди Флинн. Флинн айнан шундай позиция туфайли Трамп америкалик сайловчилар орасида катта қўллаб-қувватловга эришишга муваффақ бўлганини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026