Жаҳон | 11:52 / 18.07.2016
6065
2 дақиқада ўқилади

Сеул Евроиттифоқнинг КХДРни пул ўмариш билан курашмайдиган давлатлар қаторига қўшиш қарорини қўллаб-қувватламоқда

Фото: Getty images

Корея Республикаси Евроиттифоқнинг КХДРни пул ўмариш билан курашмайдиган давлатлар қаторига қўшиш қарорини қўллаб-қувватламоқда, зеро бу террорчиликни молиялаштиришнинг манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу ҳақида КР ТИВ расмий вакили “Тона ильбо” нашрига хабар берган.  

“Бундай чоралар Пхеньянни халқаро молиявий тизимга киришини янада чеклаш имконини беради”, - дея таъкидлади дипломат. КХДР 14 июлда 10 та давлат билан бир қаторда ЕИнинг қора рўйхатига киритилган. Ушбу рўйхатдан Эрон, Афғонистон, Босния ва Ҳерцоговина, Француз Гвианаси, Ироқ, Лаос, Сурия, Уганда, Вануату ва Яман мамлакатлари жой олган. 

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2 март куни КХДРга нисбатан санкцияларнинг кучайтирилишига доир 2270 резолюциясини қабул қилган, бунга Пхеньяннинг йил бошида ўтказган ядро синови ва ракета учиририши сабаб бўлган. Унга кўра, мамлакатдан кўмир, темир рудаси, ванадий, олтин ва бошқа қимматли металлар импорт қилиш тақиқланади, шунингдек у ерга авиацион ва ракета ёқилғиси эмбаргосини амалга ошириш бекор қилинди.

Мавзуга оид