Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Етарли далилларга эга бўлмаган Филиппин суди собиқ президентни қамоқдан озод этди
Филиппин Олий суди мамлакат собиқ президенти Глория Макапагал Арройодан хайрия фондининг саккиз миллион доллар маблағини талон-тарож қилганлиги тўғрисидаги айбловни олиб ташлади. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Суд, шунингдек, 69 ёшли Макапагал Арройони зудлик билан қамоқдан озод қилиш ҳақида ҳам буйруқ чиқарган.
Суд вакили Теодор Тенинг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилишича, етарли далиллар бўлмагач, 15 нафар суд ҳайъяти аъзосидан 11 нафари собиқ президентни озод қилиш борасида овоз берган.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026