Жамият | 23:00 / 19.07.2016
10087
1 дақиқада ўқилади

New York Times: «Клинтоннинг президент бўлмаслиги - NBA ўйинчисининг қўриқланмаётган саватга тўп ташлай олмаслигидай гап»

Фото: Reuters

АҚШ президентлигига демократлар партиясидан номзоди кўрсатилган Ҳиллари Клинтон президентик пойгасида жуда катта устунликка эга бўлмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, бу борада ўзига хос сўровнома ўтказилган ва унда қатнашганларнинг 76 фоизи Клинтон хонимнинг ғалаба қозонишига, 24 фоизи эса республикачи Доналд Трамп ғалаба қозонишига ишонч билдирган. Газета маълумотига кўра, 15 штатда Клинтон деярли қийинчиликсиз ғалаба қозонади ва бу устунлик сайловларнинг охиригача сақланиб қолади.

«Таймс» Клинтоннинг президент бўлолмаслигини NBA баскетболчисининг қўриқланмаётган саватга тўп ташлай олмаслигига ўхшатган.

Мавзуга оид