Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эксперт: Эронда нефть қазиб олиш ҳажми кунига 4 млн баррелдан ошиб кетди
Эрон нефть қазиб олишни кўпайтиришда давом этмоқда. Эрон нефтгаз қурилмалари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раҳбари Ризо Падидарнинг Эрон радиосига маълум қилишича, бугунги кунга келиб, мамлакатда бир кеча-кундузда 4,1 млн баррель қора олтин қазиб олинмоқда.
Эрон Ислом республикаси нефть вазирлиги маълумотига кўра, расмий Теҳронга нисбатан халқаро иқтисодий санкциялар амал қилган вақтда, мамлакатда кунига ўртача 3 млн баррелдан кам бўлмаган нефть хом-ашёси қазиб олинган ва қора олтин экспорти 1 млн баррелдан ошмаган.
Йил бошида, санкциялар бекор қилинганидан сўнг, Эрон нефть қазиб олиш ва экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш имконига эга бўлди.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
20:03 / 12.06.2026